Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адабиёт бўйича Нобел мукофоти Анни Эрнога берилди
Мукофот ҳакамлар ҳайъати француз ёзувчисининг «шахсий хотиранинг бегоналашуви ва жамоавий чекловларини» очиб берган «жасорат ва идроки»ни алоҳида таъкидлади.
Француз ёзувчиси Анни Эрно 2022 йилги адабиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди. Швеция академияси аъзоларининг бу қарори 6 октябр, пайшанба куни эълон қилинди.
Мукофот ҳакамлар ҳайъати Арнонинг «шахсий хотира илдизлари, бегоналашуви ва жамоавий чекловларини очиб берадиган жасорати ва идроки»ни ажратиб кўрсатди.
2021 йилда мукофот Танзанияда туғилган носир Абдулраззоқ Гурнега, 2020 йилда эса америкалик шоир Луиза Глюкка берилди. 2019 йилда мукофот бирданига иккита лауреатга топширилди: 2018 йил учун полшалик ёзувчи Олга Токарчук, 2019 йил учун австриялик Петер Хандке мукофотни олди. Бунга 2018 йилда Швеция академиясида #MeToo-можароси туфайли адабиёт мукофоти берилмагани сабаб бўлган.
2017 йилда асли япониялик бўлган британиялик ёзувчи Кадзуо Ишигуро мукофот лауреати бўлди. 2016 йилда америкалик мусиқачи Боб Дилан, ундан бир йил олдин беларуслик ёзувчи Светлана Алексиевич мукофотга сазовор бўлди. 1901 йилдан 2021 йилгача адабиёт бўйича Нобел мукофотини жами 118 киши қўлга киритган, улардан 16 нафари аёллардир.
7 октябрь куни Ослода тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори номи эълон қилинади. 10 октябр куни Стокҳолмда иқтисод соҳасидаги мукофотни топшириш қарори эълон қилинади. 2022 йилда мукофотлар миқдори 10 миллион швед кронасини (921 минг евро ҳисобида) ташкил этади. Олтита Нобел мукофотининг барча ғолибларини мукофотлаш анъанага кўра 10 декабрь - Алфред Нобел вафот этган куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
08:22 / 09.02.2026
Эронда Нобел мукофоти лауреати 7,5 йил қамоққа ҳукм қилинди
08:32 / 16.01.2026
Мачадо Оқ уйда Трампга Нобел тинчлик мукофотини “топширди”
08:34 / 09.10.2025
Кимё бўйича Нобелни металлоорганика бўйича уч мутахассис олди
10:34 / 14.08.2025