Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инвесторларнинг давлат идоралари билан ишлаши бўйича соддалаштирилган тартиб жорий этилади
Ҳукуматнинг “Инвесторлар махсус иқтисодий зоналар дирекциялари ва ягона дирекциялар ҳамда давлат идоралари билан ҳамкорлик жараёнлари амалга ошириши маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
2023 йил 1 январдан инвесторлар махсус иқтисодий зоналар дирекциялари ва ягона дирекциялар ҳамда давлат идоралари билан ҳамкорлик жараёнларини давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) амалга ошириши соддалаштирилган электрон тартиби жорий этилади.
Қуйидагиларни назарда тутувчи инвесторлар махсус иқтисодий зоналар дирекциялари ва ягона дирекциялар ҳамда давлат идоралари билан ҳамкорлик жараёнлари автоматлаштирилган тизими маъмурий регламенти тасдиқланади:
- инвесторлар махсус иқтисодий зона иштирокчиси мақомини олиши;
- муҳандислик-коммуникация ва инфратузилма тармоқларига уланиши ва тегишли рухсатномалар олиши;
- махсус иқтисодий зона дирекциялари ва ягона дирекциялар инвесторлар ва иштирокчиларига тижорий хизматлар кўрсатиш;
- инвесторлар ва иштирокчилари номидан давлат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Адлия вазирлиги:
- Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда маъмурий регламент бўйича давлат хизматларини ЯИДХП орқали Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш автоматлаштирилган тизими жорий этилишини;
- давлат хизматлари марказлари ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентни амалда қўллаш самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув-семинарлар ўтказилишини таъминлайди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилиши ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини мониторинг қилиб бориш тартибини жорий этади.
Мавзуга оид
13:42 / 10.02.2026
Янги ерларни ўзлаштиришда “инвестор + лойиҳа” тамойили жорий этилади
15:02 / 11.12.2025
Ўзбек стартапларининг катта компанияларга айланишига нималар тўсқинлик қилади?
10:15 / 21.11.2025
Полша инвесторлари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги секторига кириб келмоқда
15:46 / 20.08.2025