Спорт | 18:14 / 11.10.2022
27502
1 дақиқада ўқилади
Музаффарбек Тўрабоев – дзюдо бўйича жаҳон чемпиони!
Тошкентда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг эркаклар ўртасида -100 кг вазн тоифасидаги финал якунига етди.
Ҳал қилувчи беллашувда ўзбекистонлик Музаффарбек Тўрабоев канадалик Кайл Рейесни мағлуб этиб, Ўзбекистон ҳисобига иккинчи олтин медални тақдим этди. У вазари усулини ишлатиб, рақибидан устун келди.
Шу тариқа, жаҳон чемпионатида Ўзбекистоннинг олтин медаллари сони иккитага етди. Куни кеча -90 кг вазн тоифасида Давлат Бобонов ҳам юртимиз ҳисобига илк олтин медални тақдим этганди.
22 ёшли сурхондарёлик курашчи дастлаб америкалик Смитни, грузиялик Варлам Липертиани, канадалик Шади Эланс ва яримфиналда нидерландиялик Майкл Коррелни мағлуб этган эди.