Охирги ойларда Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати йиғилишлар ва учрашувлар ҳақидаги хабарларига тақдимот слайдларининг айрим қисмлари хиралаштирилган фотосуратларни илова қилмоқда. Бу ҳолатга Gazeta.uz эътибор қаратди.
Хусусан, 17 октябр куни президент Шавкат Мирзиёевга бир қатор объектлар, жумладан, Олимпия шаҳарчаси қурилиши лойиҳаси тақдимот қилинган. Расмий хабарга кўра, тақдимотда бу йирик лойиҳанинг “ташкилий-молиявий жиҳатлари кўриб чиқилган”.
Президент матбуот хизматининг релизида Олимпия шаҳарчаси қурилишининг режалаштирилаётган ташкилий ва молиявий жиҳатлари очиқланмаган: қурилишга қанча пул кетади, бу пул қайси манбадан ажратилади, қурувчи компания(лар) қандай танланади?
Айни пайтда, хабарга илова қилинган фотосуратларда лойиҳа ҳақидаги маълумотлар акс этган слайдлар блурланган (хиралаштириб қўйилган).

Худди шундай ҳолат 17 октябр куни бўлиб ўтган бошқа бир йиғилиш – маҳаллалар инфратузилмаси учун ажратилган маблағларнинг сарфланишини назорат қилишга оид мажлис ҳақидаги хабарда ҳам кузатилган. Унда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ҳисобот бераётгани кўрсатилган суратда жамоатчиликни қизиқтириши мумкин бўлган маълумотлар акс этган слайд тасвири хиралаштириб қўйилган.
Gazeta.uz'нинг аниқлашича, фотосуратларни хиралаштириш амалиёти июл ойидан – Президент администрацияси раҳбарияти алмашгани ва у ерда кадрлар ўзгарганидан кўп ўтмай бошланган. Шу вақтдан бошлаб, президент матбуот хизмати суратларида блурлаш пайдо бўлган; қолаверса, монитордаги слайдни кўриш қийин бўлган ракурслардан олинган суратлар кўпайган.
“Лойиҳалар ҳақида расмий маълумотлар жуда кам бўлган муҳитда тақдимот слайдлари фотосуратлари журналистлар учун қўшимча маълумот манбайи бўлиб хизмат қилади. Уларнинг ёрдамида жамоатчилик янги лойиҳалар, уларнинг харажатлари ва киритилаётган ўзгаришлар ҳақида батафсилроқ маълумот олиши мумкин”, – дея ёзади нашр.
Хиралаштирилган фотосуратларга мисоллар:




























