Жаҳон | 16:53 / 21.10.2022
7130
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон билан тўқнашувда ҳалок бўлган қирғизистонликлар оиласига 12 минг доллардан берилади

Фото: ТАСС

Қирғизистон ҳукумати Тожикистон билан чегарадаги тўқнашувларда ҳалок бўлган мамлакат фуқароларининг оила аъзоларига компенсация тўлаб беради.

14-17 сентябрдаги тўқнашувларда ҳалок бўлган қирғизистонликларнинг оила аъзолари 1 миллион сомдан (12 минг доллардан кўпроқ) компенсация пули олишади. Тўқнашувларда яраланганлар ҳам жароҳати даражасига қараб 100 минг сомдан 200 минг сомгача олади. Бундай тўлов тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра амалга оширилади.

Икки давлат ўртасидаги 14 сентябр куни бошланган охирги тўқнашувларда Қирғизистон томонидан 59 киши ҳалок бўлиб, 122 киши яралангани хабар берилганди. Тожикистон эса 41 фуқароси ҳалок бўлганини маълум қилган.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид