Эрон Атом энергияси ташкилоти (ЭАЭТ) раҳбари Муҳаммад Исломий янги реактор қурилиши лойиҳасининг очилиш маросимида иштирок этган.
Янги реактор ҳовуз типида бўлиб, у 20 фоизга бойитилган пластинка ёқилғисида ишлайди ва тиббиёт билан саноатда қўлланадиган радиоизотопларни ишлаб чиқариш, шунингдек, нейтрон нурланиши соҳасидаги тадқиқотларни ривожлантириш ва ядро ёқилғиси учун материалларни синаш учун мўлжалланган.
Реакторни лойиҳалаш ва қуриш фақат Эрон мутахассислари томонидан амалга оширилмоқда.















