2022 йил 3 ноябрь куни қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида иккинчи Ўзбекистон иқтисодий форуми ўз ишини бошлади. Икки кун давом этадиган ушбу нуфузли тадбир дунёнинг етакчи иқтисодчилари, таниқли инвестор ва халқаро экспертларни бир маконга жамламоқда.

Фото: Трастбанк

Бу йилда «Инсон манфаатларини иқтисодий ислоҳотларнинг бош мазмунига айлантириш» асосий мавзу қилиб олинган бўлиб, кун тартибида Янги Ўзбекистоннинг келгуси беш йиллик Тараққиёт стратегияси, унинг мақсадлари, истиқболлари, имкониятлари ва вазифаларини очиқ ва чуқур муҳокама қилиш ўрин олган. Қолаверса, иқтисодий ўсишни таъминлашда хусусий секторнинг роли, ўзгарувчан муҳитда пул-кредит ва макропруденциал сиёсат ҳамда яшил иқтисодиётга ўтиш зарурати каби мавзулар ҳам муҳокама марказида бўлади.

Фото: Трастбанк

Мазкур форум доирасида бир қатор ташкилот ва идоралар, хусусан, молия муассасасалари халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасида муҳим келишувларга эришмоқда.

Хусусан, 3 ноябрь куни «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни янги босқичга кўтариш, ходимлар малакасини ошириш, ўрта ва кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга оид қатор Меморандум ва битимларни имзолади.

Фото: Трастбанк

«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом Корпорацияси ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзолангани шулар жумласидандир. Унга кўра, томонлар Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес бўйича истиқболли лойиҳаларнинг ислом тамойиллари асосида молиялаштирилишига доир ҳамкорлик давом эттирилади.

Фото: Трастбанк

Таъкидлаш жоизки, «Трастбанк» ХАБ ва XSRIK ўртасидаги ҳамкорлик 2018 йилда бошланган бўлиб, бугунги кунга қадар жалб қилинган линияларнинг умумий ҳажми 17 миллион АҚШ долларини ташкил этади.