Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ўз ядровий дастурини қўллаб-қувватлаш учун Россиядан ёрдам сўрамоқда — CNN
CNN телеканали Америка разведкаси манбаларига таяниб, Эрон ўз ядровий дастурини қўллаб-қувватлаш учун Россиядан ёрдам сўрагани ҳақида хабар берди.
Теҳрон учун бу жаҳоннинг етакчи давлатлари билан узоқ муддатли ядровий келишув муваффақиятсизликка учраган тақдирда захира режадир.
CNN маълумотларига кўра, Эрон қўшимча ядровий материаллар олиш ва ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришда ёрдам сўраб Россияга мурожаат қилган. Ёқилғи Эронга ядро реакторларини қувватлантириш ва мамлакатни ядровий қурол яратишга яқинлаштиришга ёрдам бериши мумкин. Шу билан бирга, Россия Эронга ёрдам беришга рози бўлган ёки бўлмагани ҳақида маълумот йўқ.
CNN телеканали таъкидлашича, Эроннинг ёрдам сўрагани икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик кучайиб бораётган бир пайтда юз бермоқда. Аввалроқ, Эрон Украинадаги урушда фойдаланиш учун Россияга дронлар ва бошқа жиҳозларни юборган эди.
«Биз Эрон ва Россия ўртасида кучайиб бораётган алоқаларни фош қилиш ва уларни жавобгарликка тортиш устида ҳамкорлар билан бирга ишлаяпмиз. Биз ядро қуролини тарқатмаслик соҳасидаги мақсадларимизга зид келадиган ҳар қандай ҳамкорликка қатъий қарши чиқамиз», деди АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Эдриен Уотсон CNN телеканалига.
Эрон расмийларига кўра, ядро дастури фақат тинч мақсадларни кўзлайди, ядро қуролини ишлаб чиқариш жараёни эса тўхтатилган. АҚШ расмийлари бир неча бор Эронни ёлғончиликда айблаб, бу давлатнинг уранни бойитиш бўйича фаолияти 2015 йилги ядровий келишув параметрларидан анча ошиб кетганини айтмоқда.
Июн ойида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен америкалик конгрессменларни Эрон ядро дастури жадал ривожланаётгани ҳақида огоҳлантирган эди. Унга кўра, Эрон бир неча ой ёки ҳафталар ичида ядро қуролига эга бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
17:48
Эрон атрофидаги вазият: АҚШ янги зарбалар йўллади, Ҳўрмуз бўғози яна ёпилди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026