Жаҳон | 11:52 / 05.11.2022
12598
1 дақиқада ўқилади

ISW: Россияда сафарбарлик яширин тарзда давом этмоқда

Россия расмийларининг мамлакатда сафарбарлик тугагани ҳақидаги баёнотларига қарамай, у яширин режимда давом этаётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Америка урушни ўрганиш институти (ISW) кундалик ҳисоботида маълум қилди. 

Фото: РИА Новости

Бунга мисол сифатида экспертлар Путин сафарбарликни тўхтатиш ҳақидаги баёнотларидан сўнг имзолаган бир қанча фармонларни келтирмоқда

Ҳужжатлардан бири оғир жиноятлар учун судланганлиги ўталмаган фуқароларни сафарбар этиш имконини беради, иккинчиси ҳарбий хизматчиларнинг мақомини «кўнгиллилар» сифатида кенгайтиради. 

Бундай рухсатномалар сафарбарликни давом эттириш учун шарт-шароит яратади, аммо энди у «ихтиёрий хизмат» сифатида тақдим этилади, дейди экспертлар.

Бундан олдин 400 мингга яқин россиялик сафарбарлик туфайли Россияни тарк этгани хабар берилганди.

Бу рақам уруш бошланганидан кейин мамлакатни тарк этганларни ўз ичига олмайди. 

Бундан ташқари, кўплаб россияликлар қуролли кучларга чақирилмаслик учун «пана жойларга яширинишган», дейди dpa агентлиги манбалари. Бунда, аниқ рақамлар келтирилмаган.

Аввалроқ Россия мудофаа вазири Украинадаги урушга сафарбар қилинган 300 минг кишидан 87 минг нафари юборилганини билдирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид