Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Эрдўған ва Бердимуҳамедовга Туркий дунё олий орденини топширди
Туркий давлатлар ташкилоти саммити якунида мукофотларни топшириш маросими бўлди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев йиғилиш якунларига қисқача тўхталиб, унда жуда муҳим қарор ва келишувларга эришилганини таъкидлади.
Мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва шерикликни мустаҳкамлашда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳамда Туркманистон Миллий кенгаши Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг алоҳида ҳиссаси борлиги қайд этилди. Шу муносабат билан уларни Туркий дунёнинг олий ордени билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Гурбангули Бердимуҳамедовга бу мукофотларни президент Шавкат Мирзиёев топширди.
Давлат раҳбари ташаббуси билан Туркий давлатлар ташкилоти доирасида Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот таъсис этилган. Унинг илк соҳиби туркий дунё бирлигига қўшган ҳиссаси учун буюк адиб ва жамоат арбоби, улуғ гуманист Чингиз Айтматов бўлди. Бу мукофот Қирғизистон президенти Садир Жапаровга топширилди.

Ражаб Тоййиб Эрдўған, Гурбангули Бердимуҳамедов ва Садир Жапаров мукофотлар учун миннатдорлик билдириб, Самарқанд саммити жуда самарали, халқлар учун манфаатли бўлганини таъкидлади.

Мавзуга оид
11:38 / 30.08.2025
Марҳум Рустам Қосимов орден билан тақдирланди
19:17 / 26.08.2025
Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди
14:58 / 26.08.2025
Ўзбекистон ва Иордания ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди
13:08 / 05.08.2025