Ўзбекистон | 11:27 / 11.11.2022
7996
2 дақиқада ўқилади

Тўқаев: “Қозоғистон барча давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди”

Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таъкидлашича, Туркий тиллар университетлари иттифоқи шафелигида ўтказиладиган II Туркий универсиада 2023 йилда Қозоғистонда ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

“Қозоғистон барча давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди. Биз барча чорлов ва таҳдидларга биргаликда қарши туриш учун бирдамлик кўрсатишимиз керак. Ташкилотимиз фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали фаол тарғиб қилишимиз зарур. Биз туркий дунёда интеграцияни мустаҳкамлаш борасида олиб бораётган ишлар кўламини бутун дунё жамоатчилигига кўрсатишимиз керак. Бу ишни етакчи халқаро агентликлар ва мамлакатларимиз оммавий ахборот воситалари иштирокида амалга ошириш мумкин.

Тан олиш керакки, ташкилотимиз фаолияти билан ҳамма ҳам яхши таниш эмас. Айни пайтда туркий ҳамкорлик ғояси жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини тортмоқда. Дунёнинг турли бурчакларида туркий цивилизация тарихига оид қимматли далиллар тобора ортиб бормоқда.

Бу халқларимизнинг умумий меросидир. Шу боис мавжуд тарихий ва лингвистик манбаларни ўрганиш ва тизимлаштиришни муҳим вазифа, деб биламан. Илмий муассасалар ўртасида фаол ҳамкорликни йўлга қўйишимиз, уларнинг тадқиқот натижаларини жаҳон ҳамжамиятига янада кенгроқ тақдим этишимиз зарур. Ташкилотимиз фаолияти фақат дипломатик саммитлар ва якуний ҳужжатлар имзоланадиган учрашувлар билан чекланиб қолмаслиги керак. Туркий давлатлар ташкилоти туркий дунёни бирлаштирувчи ва яқинлаштирувчи нуфузли платформага айланиши керак, деб ҳисоблайман”, — деди Қозоғистон президенти ўз нутқида.

Мавзуга оид