“Бу борада жараёнлар кетяпти. Бу ўзингиз айтганингиздек мураккаб жараён. Шунинг учун бу борада муҳокамалар кетяпти. Бу саволга жавоб беришга биз бугун тайёр эмасмиз. Аниқ жавоб беришга ҳозир имкониятимиз йўқ”, – деди вазир ўринбосари Элмира Боситхонова бугун, 9 декабр куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати Республика онкология маркази ҳамда унинг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти филиаллари ери ва биноларини сотиб юборишга қарор қилган. Лекин бу қарорлар ҳеч қаерда очиқ эълон қилинмаган.
Жамоатчилик бу ҳақда аукционлар тўғрисидаги эълонлардан билиб қолгач, жиддий эътирозлар пайдо бўлганди.
















