Ўзбекистон | 13:36 / 12.12.2022
7245
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон олхўрини асосан Қозоғистонга экспорт қиляпти

Олхўри экспорти 28,5 минг тоннага ошган.

Фото: Pinterest

Ўзбекистон 2022 йил январь-октябрь ойларида хорижга қиймати 23,4 млн AҚШ долларига тенг бўлган 48,3 минг тонна олхўри экспорт қилган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, олхўри экспорти ўтган йил мос даври билан солиштирилганда қарийб 28,5 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон энг кўп олхўри экспорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон биринчи ўринни эгаллади – 29 минг тонна.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • Россия – 17,2 минг тонна;
  • Қирғизистон – 2 минг тонна;
  • Беларусь – 102,2 тонна.

2022 йил 10 ойида хорижга энг кўп олхўри экспорт қилган ҳудудлар:

  • Фарғона вилояти – 15,6 минг тонна;
  • Сурхондарё вилояти – 6,9 минг тонна;
  • Самарқанд вилояти – 5 минг тонна.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид