«Президент Ш.Мирзиёев жорий йил 20 декабрь куни Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида ҳозирги кунда давлат аппаратида такрорланиш кўплиги, кераксиз штатлар борлиги, марказлашув юқорилигини қайд этган.

Шу муносабат билан Давлатимиз раҳбари ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтиш мақсадида кенг кўламли маъмурий ислоҳотларни илгари сурган эди.

Узоқ тайёргарлик кўрилган ва чуқур таҳлил қилинган ушбу ислоҳотларни ҳаётга жорий этиш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимиз ҳаётида тарихий аҳамиятга эга ҳужжат – «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон ва унинг ижросини самарали ташкил этиш бўйича қарор имзоланди», деб ёзди Шерзод Асадов телеграм-каналида.

Янги фармон ва қарор билан нималар ўзгаради:

1. Энг аввало, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

  • Ҳукуматга бўйсунадиган ижро органлари сони 61 тадан 28 тага, шу жумладан вазирликлар сони 25 тадан 21 тага қисқартирилмоқда. Бунда, 20 та идора тўлиқ тугатилмоқда;
  • барча вазирликларнинг штатлари 30 фоизгача қисқартирилади;
  • илғор хорижий тажрибалар асосида давлат бошқаруви идоралари фақат вазирлик, қўмита, агентлик ва инспекциядан иборат бўлади. Бунда, вазирлик тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлиб, тармоққа кирувчи қўмита, агентлик ва инспекцияларга раҳбарлик қилади.

2023 йил 1 январдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси тизимини қуйидаги вазирликлар ташкил этади:

  • Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
  • Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
  • Тоғ-кон ва геология вазирлиги;
  • Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
  • Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
  • Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
  • Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
  • Табиат ресурслари вазирлиги;