2023 йил 13 январда Бухоро – Тошкент йўналишидаги 765-сонли Афросиёб поезди “Малик” стансиясида тўхтаб қолган. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда. Поезднинг тўхтаб қолишига, Ўзбекистонда кузатилаётган аномал совуқ об-ҳаво сабаб қилиб кўрсатилган. Маълум бўлишича, йўловчиларни манзилга хавфсиз етказиб келиш мақсадида захира Афросиёб электропоезди жўнатилган.

“Ўзтемирйўлйўловчи” юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган.  

Бундан олдин ҳам 2023 йилнинг 1 январ куни Бухоро – Тошкент йўналишидаги Афросиёб поезди Янги Чиноз – Чиноз перегон оралиғида тўхтаб қолганди. Тўхташга электр кучланишли сим тармоғидаги носозлик сабаб бўлгани айтилганди.