Ўзбекистон | 14:21 / 14.01.2023
4634
1 дақиқада ўқилади

Географик объектга ном беришда маҳаллий аҳоли фикрини ҳисобга олиш жорий этиляпти

Вазирлар Маҳкамасининг “Географик объектларга ном бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан ҳукумат айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор лойиҳаси билан географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари намунавий таркиби тасдиқланмоқда.

Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг тоифаларини аниқлаш мезони белгиланмоқда.

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика ҳамда ҳудудий комиссиялар томонидан географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартиришда маҳаллий аҳолининг географик, тарихий, миллий этник, тилга оид ва бошқа хусусиятларини ўрганиш ҳамда маҳаллий аҳолининг фикрини ҳисобга олиш жорий этилмоқда.

Мавзуга оид