2022 йилда республика бўйича 932 192 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. 

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ойлар кесимида туғилишлар сони энг кўп августда қайд этилган – 96 182 нафар.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 92 273 нафар ҳамда 85 312 нафар чақалоқ туғилган сентябр ва октябр ойлари жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ойлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • ноябрда – 83 196 нафар;
  • декабрда – 81 911 нафар;
  • июлда – 79 758 нафар;
  • июнда – 74 975 нафар;
  • январда – 71 957 нафар;
  • майда – 70 452 нафар;
  • мартда  – 67 222 нафар;
  • апрелда – 64 535 нафар;
  • февралда – 64 419 нафар.