Ўзбекистон | 16:19 / 16.07.2022
6428
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда аҳолини зилзила пайтида тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш учун мўлжалланган илова яратилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти томонидан зилзилада аҳолининг барча қатламини тўғри ҳаракат қилишга ўргатишга мўлжалланган мобил илова (Zilzila Mobile) яратилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати вакили Kun.uz’га хабар берди.

Таъкидланишича, янги мобил илова кенг жамоатчилик томонидан бепул юклаб олиш учун жорий йилнинг 11 июл куни Google play (Play Market) платформасига (Zilzila Mobile) номи билан жойлаштирилган.

«Зилзилада аҳоли барча қатламларини тўғри ҳаракатланишга ўргатиш учун мўлжалланган интерактив мобил иловадан фойдаланиш учун Play Market платформасидан ушбу мобил иловани Андроид тизимда ишловчи мобил телефонларга юклаб олиш талаб этилади. Юклаб олинган илова ўрнатилганидан сўнг фойдаланувчи учун қулай бўлган тил танланади. Иловада учта тилда (ўзбек, рус, инглиз) ишлаш имконияти яратилган», – дейилади хабарда.

Мавзуга оид