Ўзбекистон | 19:58 / 30.01.2023
12149
1 дақиқада ўқилади

Наманган кўчаларида Қозоғистонда ишлаб чиқарилган назорат камералари ўрнатилди

Фото: orda.kz

Наманган шаҳри кўчаларида жамоат ва йўл ҳаракати тартибини сақлаш мақсадида Қозоғистонда ишлаб чиқарилган «Сергак» назорат камералари ўрнатилди. Бу ҳақда «Ўрда» нашри ёзмоқда.

Манбада айтилишича, Наманган кўчаларида бундай камералардан 25 дона ўрнатилган. Камералар «Sergek Group» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.

Хабарда камералар белгиланган тезликни оширганлик, светофорнинг тақиқланган рангида ҳаракатланиш, йўл чизиқларини босиш каби қоидабузарликларни қайд этиши таъкидланган. Қозоғистоннинг Остона ва Алмати каби йирик шаҳарлари кўчаларида ҳам айнан «Сергек» камералари ўрнатилган.

Мавзуга оид