Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида иштирок этувчи фуқаролар ижтимоий таъминоти чоралари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ҳужжатга мувофиқ, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштирок этган ва ўртача ёки оғир тан жароҳати олган ёхуд ҳалок бўлган шахсларга бир марталик нафақа тайинланади.
Бир марталик нафақа миқдорлари қуйидагича:
- ўртача тан жароҳатида – БҲМнинг 20 баравари;
- оғир тан жароҳатида – БҲМнинг 50 баравари;
- фуқаро ҳалок бўлганида – БҲМнинг 100 баравари.
Нафақалар тайинлашга профилактика органларининг суд-тиббий хулоса ёки ўлим ҳақидаги гувоҳнома илова қилинган тақдимномасига асосланган комиссия қарори асос ҳисобланади.
Мавзуга оид
09:55 / 15.07.2024
Сув хўжалиги соҳасида ҳуқуқбузарлик ҳолати ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади
09:54 / 29.05.2024
Экологик ҳуқуқбузарликларни фото ва видео қайд этиш воситалари ўрнатилади
12:05 / 15.05.2024
Кинотеатрда танишига шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди
09:17 / 09.05.2024