Росавиация ташкилоти «Ural Airlines» компаниясга Ўзбекистоннинг 6 та шаҳрига парвоз қилишга рухсат берди.
Қатновлар 2023 йил ёзидан бошлаб, Россиянинг Екатеринбург шаҳридан Қарши, Фарғона, Нукус, Навоий ва Урганчга (ҳафтасига 4 марта), шунингдек, Бухорога (ҳафтасига 3 марта) амалга оширилади.
Бундан ташқари, авиакомпания Екатеринбургдан Наманганга (ёзги мавсумда ҳафтасига 5 марта) ва Самарқандга (қишки мавсумда ҳафтасига 7 марта) парвозлар сонини оширади.
«Ural Airlines» компаниясига ҳаммаси бўлиб Россиянинг 13 та шаҳридан Ўзбекистонга парвоз қилишга рухсат берилди: Екатеринбургдан ташқари, Краснодар, Грозний, Нижний Новгород, Нижневартовск, Сочи, Қозон, Махачқала, Минеральние води, Челябинск, Жуковский, Ростов-на-Дону. Шунингдек, Санкт-Петербургдан қатновлар сони ҳам оширилиши мумкин.

















