Суҳбат аввалида Ўзбекистон-Миср бизнес-форумида иштирок этадиган ишбилармонлар ва уларнинг фаолият йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.

Миср томони ушбу тадбирда 100 нафаргача мисрлик ишбилармонларни жалб этишга тайёр эканликларини маълум қилди.

Бизнес-форум доирасида В2В учрашувларини ташкил этиш ўзаро ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олиш учун қулай имконият яратиши алоҳида таъкидланди.

Муҳаммад Юсуф Ўзбекистон-Миср ишбилармонлари кенгашини ташкил этиш ва унинг биринчи йиғилишини Қоҳира шаҳрида ўтказиш таклифини билдирди.

Учрашувда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Миср ишбилармонлари кенгаши ўртасидаги Ўзбек-Миср ишбилармонлари кенгашини тузиш тўғрисида битим лойиҳаси кўриб чиқилди ва   имзолаш учун тасдиқланди.