Абдиримов Зафар Отаназарович - Ҳазорасп тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати вазифасида фаолият юритган.

Абдиримов Зафар
Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги

Аввалроқ, Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Рустамович Машарипов Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Жуманиёзов Руслан Рустамович - Янгибозор тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Урганч тумани прокурори лавозимида фаолият юритган.

Жуманиёзов Руслан
Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги

Аввалроқ, Янгибозор тумани ҳокими Ўктамбой Қўчқорович Қурбонов саломатлиги туфайли, ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилган эди.