“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ERIELL ва Enter Engineering компанияларига берилган нефт ва газ соҳасидаги йирик буюртмалар юзасидан изоҳ берди.
“Озодлик” радиоси эълон қилган суриштирувда бу икки компанияга 5 йил ичида 35 млрд сўм “тутқазилгани” таъкидланган эди. Расмийларга кўра, “бу сумманинг тенг ярми ҳаводаги, таги йўқ маблағ”.
Шунингдек, бу лойиҳаларга “бюджетдан бир доллар ҳам кетмагани” маълум қилинди.
“Ўзбекнефтгаз” баёнотида ERIELL ва Enter Engineering бош пудратчи сифатида танланган 9 та лойиҳа ҳақида қуйидагича маълумотлар берилган:
1. “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кони
Конни ўзлаштириш лойиҳасида 2,9 млрд долларлик ишлар бажарилиши кўзда тутилган, ҳозирга қадар эса амалда тузилган пудрат шартномалари қиймати – 1,73 млрд долларни ташкил этади. Қолган ишлар бўйича ҳали шартнома имзоланмаган.
Молиялаштириш манбаси – инвесторнинг ўз маблағлари ва тўғридан тўғри кредитлар. Давлат кафолати берилмаган.
Инвесторлар билан 50/50 нисбатдаги Маҳсулот тақсимотига оид битим имзоланган.
2. Қоракўл эркин иқтисодий зонасини ва газ-кимё кластерини ташкил этиш
Лойиҳа бўйича тузилган шартнома қиймати – 3 млрд доллар. Молиялаштириш манбаси – инвесторнинг ўз маблағлари ва тўғридан тўғри кредитлар, давлат кафолати берилмаган.
3. 2017-2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб олишни кўпайтириш бўйича дастур
Тузилган шартнома доирасида 2,3 млрд доллар молиялаштирилган:
- 805 млн доллар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ўз маблағлари;
- 710 млн доллар давлат кафолатисиз "Газпромбанк" кредити;
- 585 млн доллар давлат кафолати остида Ипак йўли жамғармаси (Хитой) кредити;
- 200 млн доллар Молия вазирлиги фоизли қарз маблағлари.
Пудратчилар тендер асосида жалб қилинган.
4. Шўртан газ кимё комплексининг тозаланган метан негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш (GTL заводи)















