Туркияда ҳам қурбонлар сони ошиши ўсишда давом этиши кутилмоқда, мамлакатда 345 минг квартира вайрон бўлган ва кўплаб одамлар ҳамон бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Туркия қутқарув хизмати AFAD раҳбари Юнус Сезер ер силкинишлари эпимарказига энг яқин шаҳар бўлган Қаҳрамонмарашда қутқарув ишлари якунланиш арафасида эканини маълум қилди. «Қаҳрамонмарашда яна 19 бино қолди ва Адимаяндаги Чинор объектида ишлар давом эттирилмоқда. Қидирув-қутқарув ишлари эртага кечга бориб якунланиб қолади», деган у.

Пайшанба куни 6 феврал кунги зилзиладан жиддий зарар кўрган Туркиянинг Ҳатай вилоятида 5,1 магнитудали яна бир зилзила рўй берди. Шанба куни Ҳатай губернатори Раҳми Дўған вилоятдаги бино харобаларини тозалаш ишлари 19 феврал куни бошланишини айтди.

Ҳатайда сўнгги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони аниқ эмас. BBC турк хизматига кўра, мамлакатда зилзила оқибатида жароҳат олганлар сони 100 мингдан ошади.

Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Хўжа тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлар сони бундан анча кўпроқ эканини айтди. Унинг маълумотига кўра, табиий офатдан жабрланган ҳудудларда 12 кун ичида дастлабки тиббий кўрикдан ўтказилганлар сони 962 минг кишини ташкил этган. БМТ эса зилзиладан жабрланганларнинг жами сонини 5,2 млн кишига баҳолаган.

Хўжа 6 мингдан ортиқ жабрланган киши ҳамон шифохоналарда қолаётганини хабар қилган. 13 мингдан ортиқ кишига жавоб берилган.

Жабрланганларга ёрдам ва айбдорларни қидириш

Туркияда қидирув-қутқарув ишлари 6 февралдан буён тўхтамади. Туркия вице-президенти Фуат Ўқтой жума куни зилзиладан жабрланган вилоятларда қутқарувчилар ҳали ишни давом эттираётган 200 минг бино қолганини айтди - табиий офат ҳудудида жами 830 мингдан ортиқ бино шикастланган, шундан 105 мингтаси вайрон бўлган.

14 феврал куни вазирлар маҳкамаси йиғилишидан кейин чиқиш қилган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған зилзила оқибатида вайрон бўлган биноларнинг 98 фоизи 1999 йилга қадар қурилган бинолар эканини айтди.

Шу билан бирга, табиий офат оқибатида анча замонавий бинолар шикастланганига ҳам далиллар бор.

Эрдўған зилзиладан омон қолган 890 минг киши жамоат ётоқхоналарига, яна 50 минг киши - меҳмонхоналарга жойлаштирилгани, жами 1,6 млн киши зилзиладан кейин вақтинча турар жойлар билан таъминлангани ҳақида айтди.

AFAD қутқарув хизмати 16 феврал куни Туркиядаги ва халқаро ташкилотлар табиий офатдан жабрланган ҳудудларга 387 мингга яқин палатка юборгани, шундан 172 265 мингтаси жойлари ўрнатилгани ҳақида маълум қилди. Ҳудудларга 3 млн адёл ҳам етказиб берилган.