Фото: «Тез ёрдам» учун яна 100 дан ортиқ Volkswagen Caddy тақдим этилди
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги «103» хизматида эскирган автотранспорт воситаларини босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш чораларини кўрмоқда. «Тез ёрдам»да бешинчи авлод Volkswagen Caddy автомашиналари сони 337 тага етди.
23 феврал куни Jizzakh Auto томонидан ишлаб чиқарилган Volkswagen Caddy автомобилларининг 117 донадан иборат навбатдаги партияси ҳудудлардаги «Тез ёрдам» хизматларига тақдим этилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Дунё тажрибасида тез тиббий ёрдам хизматидаги автотранспорт воситаларини ишлатиш муддати ўртача 5-8 йилни ташкил этади. Юртимизда ҳам фойдаланилаётганига 8 йилдан ошган автомашиналарни янгилаш лозимлиги белгиланган.
Шу сабабли Cоғлиқни сақлаш вазирлиги «103» хизматида эскирган автоуловларни босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш чораларини кўрмоқда.
Хусусан, Республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки 220 та Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машиналари билан таъминланган эди. Бугун эса Jizzakh Auto томонидан ушбу турдаги автомобилларнинг 117 донадан иборат навбатдаги партияси ҳудудларга тақдим этилди», дейилади вазирлик хабарида.
Биринчи босқичда 230 дона B тоифадаги Ford реанимобиллари Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида фойдаланиш учун етказиб берилди. Натижада 2022 йилга келиб бундай замонавий автоуловлар сони 541 тага етди. Уларни жиҳозлашда шифокор ҳамда беморларга қулайлик яратишга алоҳида эътибор берилган.
Иккинчи босқичда 1000 дона А тоифали тез тиббий ёрдам машинаси харид қилиниши кўзда тутилган бўлиб, ушбу мақсадда Осиё тараққиёт банки лойиҳаси асосида кредит маблағлари ажратилган. Бу орқали тизимдаги маънан эскирган Damas автомобилларини янгилаш кўзда тутилмоқда.
Ҳозиргача қарийб 340 та Volkswagen Caddy жойларга етказиб берилди. Ушбу автомобиллар тақсимоти ҳудудлардаги аҳоли сони ва тез тиббий ёрдам машиналарини янгилаш эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилмоқда.
«Таъкидлаш лозимки, бешинчи авлод А тоифали Volkswagen Caddy мутлақо янги MQB платформасида ишлайди. Улар 1,6 МPI атмосферали мотор билан жиҳозланган бўлиб, 6 поғонали механик узатмалар қутиси ва 110 от кучига эга. 100 километр масофага автомобил аралаш циклда 7 литр ёнилғи сарфлайди», дейилган хабарда.
Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоит Ғафуровнинг маълум қилишича, харид қилиниши режалаштирилган яна 640 та тез тиббий ёрдам машинаси ҳам Hyundai, Ford, Volkswagen, Iveco каби жаҳон брендларига тегишли бўлиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид
18:14 / 15.04.2024
“Тез ёрдам” автомашинасига йўл берган ҳайдовчининг жаримаси бекор қилинди
15:07 / 10.04.2024
2024 йилнинг 3 ойида “Тез ёрдам”га 3,1 миллион чақириқ бўлган
10:41 / 08.02.2024
Тез ёрдам хизматининг 3 та филиалига 30 та Volkswagen Caddy топширилди
11:16 / 20.11.2023