Tenge Bank Ўзбекистонда биринчи марта American Express® карталарини қабул қилишни йўлга қўйди
"Tenge Bank" АТБ ва American Express ўртасидаги келишувга мувофиқ, Банк Ўзбекистон Республикасидаги ҳамкор сифатида мамлакатда биринчи бўлиб товар ва хизматларга тўловлар учун American Express халқаро карталарини қабул қилишни бошлади.
Ўзбекистонга ташриф буюрадиган American Express карталарининг эгалари картадан Tenge Bank АТБ билан эквайринг шартномаси бўлган савдо ва хизмат кўрсатиш муассасаларида (дўконлар, ресторанлар, меҳмонхоналар) фойдаланишлари мумкин. Харидларни ҳам чип ёрдамида, ҳам контактсиз тўлов ёрдамида амалга ошириш мумкин. Шунингдек, карта эгалари Tenge Bank банкоматларидан нақд пул ечиб олишлари ҳам мумкин.
"Биз American Express компаниясининг Ўзбекистондаги экваери эканлигимиздан мамнунмиз ва Ўзбекистонда илк бор хорижлик меҳмонларга мамлакатда бундай турдаги карталардан фойдаланиш имкониятини тақдим этамиз. Бу Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар ва бизнесменлар сони ортишига ва уларга ўз харажатларини ўзлари қулай тарзда тўлашларига имкон беради", — деди Tenge Bank Бошқаруви раиси Талгат Аюпов.
American Express компанияси ҳақида
American Express глобал миқёсда интеграцияланган тўлов компанияси бўлиб, мижозлар ҳаётини яхшилайдиган ва муваффақиятли бизнес қуришга ёрдам берадиган маҳсулотлар, билим ва тажрибалардан фойдаланиш имкониятини беради.
Компаниянинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлари орқали батафсил маълумотларни топишингиз мумкин:
Сайт: americanexpress.com
Facebook: facebook.com/americanexpress
Instagram: instagram.com/americanexpress
LinkedIn: linkedin.com/company/american-express
Twitter: twitter.com/americanexpress
YouTube: youtube.com/americanexpress
Мавзуга оид
17:00 / 16.08.2024
“Tenge24 билан орзулар рўёби” акцияси
19:00 / 29.12.2023
Tenge Bank хайрия тадбирини ўтказди ва имконияти чекланган болаларни Янги йил билан табриклади
18:55 / 26.12.2023
Tenge Bank’дан Қозоғистонга тезкор пул ўтказмалари
09:00 / 31.08.2023