Бухоро вилояти судида 2022 йил 1-2 июл кунлари Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунига етмоқда. 

28 феврал куни ўтказилган маҳкамада прокуратура 37 нафар айбланувчини 5 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этиш, 2 нафарига озодликни чеклаш тарзидаги жазони тайинлашни сўради. Бу ҳақда Kun.uz’га Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати хабар берди.

Давлат айбловчилари ўз нутқида барча судланувчилар айбли деган хулосага келинганини маълум қилди. Шунингдек, уларга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган жазо тури ва меъёри ҳақидаги фикрлари баён қилинди. 

Жумладан,

1. Судланувчи А.Мирзамбетовни ЖК 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ; 

2. Судланувчи Д.Надирбаевни ЖК 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ; 

3. Судланувчи П.Есенгелдиевни ЖК 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а,г» бандлари билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ; 

4. Судланувчи К.Ешжановни ЖК 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ; 

5. Судланувчи М.Пирлепесовни ЖК 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ; 

6. Судланувчи А.Сариевни ЖК 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ; 

7. Судланувчи Н.Бауетдиновни ЖК 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ; 

8. Судланувчи А.Шараповни ЖК 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ; 

9. Судланувчи О.Мамутовни ЖК 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;