Жаҳон | 09:26 / 03.03.2023
4605
1 дақиқада ўқилади

Февраль ойида евроҳудудда инфляция кутилганидан камроқ пасайди

Евро ҳудудида яшаш нархининг ошиши асосан озиқ-овқат нархларининг юқорилиги туфайли давом этди. ХВЖ раҳбари Кристин Лагард инфляция март ойида сезиларли даражада пасаяди, деб ҳисоблайди.

Фото: Getty Images

Жорий йилнинг февраль ойида евроҳудудда инфляция кутилганидан камроқ пасайди. Eurostat статистика агентлиги 2 март, пайшанба куни биринчи тахминий ҳисоб-китобларга таяниб, истеъмол нархлари йиллик 8,5 фоизга кўтарилгани, бу асосан озиқ-овқат нархларининг ошиши ҳисобига қайд этилганини билдирди. Шу билан бирга, таҳлилчилар февраль ойидаги инфляцияни 8,2 фоиз деб прогноз қилган эди.

Еврозонада инфляция даражаси кетма-кет тўртинчи ой пасаймоқда. Январь ойида, Eurostat маълумотларига кўра, тегишли кўрсаткич 8,6 фоизни, 2022 йил декабрида - 9,2 фоизни ташкил этди. Максимал - 10,6 фоиз даражаси - октябрь ойида қайд этилган.

Февраль ойида евроҳудуднинг 20 та давлатида нархларнинг ошишига таъсир кўрсатган асосий омил озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиши бўлди: уларнинг нархи 15 фоизга ошди. Бу шуни англатадики, энергия нархлари кўп ойлар ичида биринчи марта яшаш нархи ўсишининг асосий омили бўлишни тўхтатди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид