Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда гаровда ушлаб турилган қирғизистонлик озод этилди
Унинг озод қилиниши учун 50 минг доллар талаб қилишган.
Фото: Видеодан кадр
Қирғизистонда эркак ўғирлаб кетилди ва Ўзбекистонда гаровда ушлаб турилди. Уни қўйиб юбориш учун 50 минг доллар талаб қилишди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот марказига таяниб 24.kg хабар берди.
Хабарга кўра, 28 феврал куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига Қирғизистон фуқароси мурожаат қилган. У акаси Ўзбекистонда номаълум шахслар томонидан гаровда ушлаб турилганини айтган.
2022 йил 23 октябр куни Қирғизистон фуқароси Жалолобод вилоятининг Ола-Буқа туманидаги «Баймак» назорат-ўтказиш пункти орқали алдаб Ўзбекистонга олиб кетилган. У ерда беш ой ушлаб турилган. Унинг озод этилиши учун яқин қариндошларидан 50 минг доллар талаб қилишган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 2023 йил 7 март куни ўғирлаб кетилган шахс Қирғизистонга етказилиб, қариндошларига топширилган.
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Қирғизистон фуқаросини ўғирлаганликда гумон қилиб, Наманган вилоятида туғилган икки фуқарони қўлга олди. Уларни жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Мавзуга оид
08:20
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
18:27 / 19.05.2026
Россия тарихчилари Қирғизистондаги дарсликлардан “Россия мустамлакаси” иборасини олиб ташлашни сўради
18:03 / 19.05.2026
Қирғизистонда санкциялар таҳдиди туфайли 50 та корхона тугатилди
18:32 / 15.05.2026