Тошкент шаҳри ва вилоятида МИБ раҳбарлари ўзгарди
Бош прокурор буйруғи билан янги тайинловлар амалга оширилди.
Ориф Раупович Бозоров Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У 1979 йил Бухоро вилоятида туғилган. Иш фаолиятини 2004 йилда Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими суриштирувчиси сифатида бошлаган ва Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси тизимида турли лавозимларда ишлаган. 2017 йилда МИБ Навоий вилояти бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2018-2019 йилларда МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. Тайинловга қадар Ориф Бозоров МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.
Шунингдек, Аҳрорбек Анварович Арзиев Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У 1984 йил Андижон вилоятида туғилган. Иш фаолиятини 2007 йилда Андижон вилояти, Избоскан тумани прокурорининг ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчиси вазифасидан бошлаган ҳамда Андижон вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда ишлаган. Сўнгра, Бош прокуратуранинг бошқарма прокурори ва катта прокурори лавозимларида иш олиб борган. 2019 йилдан бошлаб, МИБ Андижон вилояти бошқармасида ишини давом эттириб, Бюронинг марказий аппаратида турли лавозимларда фаолият олиб борган.
Тайинловга қадар, Аҳрорбек Арзиев МИБ Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.
Мавзуга оид
19:57 / 22.11.2024
«Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ мутахассиси 1,6 минг доллар билан ушланди
21:23 / 21.11.2024
Тошкент вилоятида ҳожатхона учун қазилган чуқурга тушиб кетган фуқаро қутқарилди
12:06 / 16.11.2024
“Биз тўғридан тўғри завод билан ишлаймиз”: Тошкентда 16 кунлик фирма одамларни “ҳалол лизинг”га машина олиб беришга ишонтирмоқда
14:12 / 15.11.2024