Резиденциянинг А ва B блокларидаги сўнгги хонадонларни сотиб олиш мумкин.
Mirabad Avenue — Тошкент марказида жойлашган 6 гектарлик ноёб премиум лойиҳа. Эндиликда резиденцияда А ва B блокларининг учинчи босқичида.

Март ойи ҳолатига кўра учинчи босқичда қурилаётган уйлар 9-қават даражасида бўлиб, “А” блокидаги хонадонлар 51 фоизга, “B” блокида эса 75 фоизга сотилган, бу эса Mirabad Avenue инвестиция учун энг мақбул мажмуа мақомини тасдиқлайди.

Ривожланган инфратузилма ва пойтахтнинг нуфузли ҳудудида жойлашгани нафақат талабга, балки нархлар ўсишига ҳам бевосита таъсир қилади. Хонадонни ҳозир сотиб олиб, иккиламчи бозорда қайта сотишда катта фойда олишингиз мумкин. Мисол учун, биринчи босқичдаги хонадонларнинг нархи қазиш босқичларидан бошлаб 60% га ошди. Иккиламчи бозорда пардозлашдан олдинги ҳолат билан уларнинг нархи 1 м² учун 2500 долларга етади, таъмирланган хонадонлар эса м² учун 3000 дан 3500 долларгача сотилади.

Кейинчалик ижарага бериш учун хонадонлар сотиб олиш, келажакда барқарор даромад келтиради. Mirabad Avenueʼда ижара уйларига талаб юқори бўлиб, кўпинча чет эл фуқаролари билан шартномалар тузилади. Хонадон эгаларининг сўзларига кўра, бугунги кунда бу ерда хонадонлар ойига 1500 дан 4500 долларгача, яъни 1 м² учун 30 доллардан ижарага берилган. Инвесторнинг пули тахминан 6-7 йилда ўзини ўзи қоплайди.

Mirabad Avenue ҳудудида аҳолининг қулайлиги учун қуйидагилар мавжуд:
- дам олиш ва машқ қилиш жойлари, ўйин майдончалари, сув ҳавзалари ва кўкаламзорлаштирилган шахсий ҳовли боғлари;
- ҳашаматли моно-бренд ва мульти-бренд бутиклари жойлашган савдо хиёбони;

















