Шольц Европа Иттифоқи давлатларини Украинани ўқ-дорилар билан таъминлашга чақирди
Германия канцлери бўлажак ЕИ саммитидан Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича кейинги қадамларни кутмоқда. Германия Украинага ўқ-дорилар етказиб беришни бошқа Европа давлатлари билан мувофиқлаштиришга тайёр, деди Олаф Шольц.
Германия канцлери Олаф Шольц келаси ҳафта бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи саммитида Украинани Россияга қарши урушда ўқ-дорилар билан таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилишини кутмоқда. «Украинани зарур ўқ-дорилар билан тезкорлик билан таъминлаш алоҳида аҳамиятга эга», — деди у 16 март, пайшанба куни Бундестагда.
Шольцнинг сўзларига кўра, мақсад «яна самаралироқ, узлуксиз таъминотга эришиш» бўлиши керак ва шу мақсадда Германия Украинага ўқ-дорилар етказиб беришни Европа Иттифоқига аъзо бошқа давлатлар билан мувофиқлаштиришга тайёр. «Европалик ҳамкорларимиз билан биргаликда Украина омон қолиши ва ўзини ҳимоя қилиши учун қурол ва жиҳозлар олишини таъминлашда давом этамиз. Германия Украинани сиёсий, молиявий, ҳуманитар соҳада ва керак бўлганда қурол билан қўллаб-қувватлайди», - дея ваъда берди Германия канцлери.
Шу билан бирга, Шольц Европа Иттифоқи Россияга қарши санкциялар курсини давом эттиришини айтди. «Яқинда келишилган ўнинчи санкциялар пакети Россиянинг босқинчилик урушини давом эттириш имкониятини янада чеклайди. Биз санкциялар босимини сақлаб қоламиз. Шу билан бирга, биргаликда санкцияларимиз учинчи давлатлар орқали четлаб ўтилмаслигига ишонч ҳосил қиламиз», - дейди Олаф Шольц.
Мавзуга оид
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54 / 13.11.2024