Олий суд хабарига кўра, жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Даулетбай Разов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра:

Ислам Полатов Жиноят кодексининг 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) 3-қисми ва 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “а”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланиб, 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш), 60 (бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш) моддалари тартибида 5 йил;

Полат Есенгелдиев Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланиб, 59-моддаси тартибида 6 йил;

Камал Ешжанов ва Исламбек Аитмуратов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланиб, 6 йилдан;

Нурсултан Байлепесов ва Алпамыс Жумабеков Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 28,247-моддаси (ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланиб, 59-моддаси тартибида 6 йилдан;

Даулеткелди Надирбаев, Адилбек Сариев, Конгратбай Бекполатов, Руслан Баимбетов, Қуанышбай Бахиев, Ислам Сапаров, Заирбек Пиржанов, Рахимжан Жумабаев, Айдос Есемуратов, Куанышбай Бегалиев ва Манас Рахманов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланиб, 7 йилдан;

Нусрет Бауетдинов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланиб, 7 йил 6 ой;

Нурсултан Дуйсенбаев Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 28,247-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланиб, 59-моддаси тартибида 7 йил 6 ой;