Кўрсатувимиз қаҳрамони – YouTube'даги Activist лойиҳаси муаллифи Ҳожиакбар Носиров. Лойиҳа дўконларда муддати ўтган, демакки одамлар соғлигига хавф соладиган сифатсиз маҳсулотлар сотилишига қарши курашишни мақсад қилган. Биз Ҳожиакбар билан нафақат Activist ҳақида, балки умуман эркинлик, ҳуқуқлар ва ҳуқуқий маданият тўғрисида ҳам гаплашдик.