18 март куни Wendyʼs Chilanzar ресторанининг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Тадбир ажойиб шоу-дастур, коллекцион совғалар ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеникнинг ташрифи билан барча меҳмонларнинг ёдида қолди.

18 март куни Тошкентнинг Чилонзор туманида Американинг Wendyʼs тезкор овқатланиш ресторанлари франшизаси янги ресторанининг очилиши бўлиб ўтди.

Wendyʼs рестораннинг расмий очилиши шарафига катта шоу-дастур билан тантанали тадбир ўтказди. Меҳмонларни диджейлар, қувноқ танловлар, мазали акция, коллекцион совғалар ва юлдуз-меҳмон – Шоҳрух рэпер хурсанд қилди.

Бошловчи Шерзод Икромов дастурнинг кўнгилочар ва ташриф буюрувчилар учун қизиқарли ўтишида ўз ҳиссасини қўшди. Меҳмонларга драйв ва байрамона кайфият тақдим этган ҳолда, диджей пультини DJ Bella ва DJ Mishka бошқаришди. Бу вақтда аниматор ва аквагримерлар болаларни хурсанд қилишди. Фокусчи-иллюзионист Дмитрий Поляковнинг ҳайратланарли чиқиши эса ҳеч бир меҳмонни беэътибор қолдирмади.

 

Тадбирнинг ўзгача меҳмони ўзининг энг яхши хит қўшиқларини ижро этган миллий эстрада қўшиқчиси Шоҳрух рэпер бўлди.

Wendyʼs Чилонзор туманидаги Америка маданиятининг оролчаси сифатида доимгидай янги рестораннинг интерьери билан хурсанд қилмоқда. Барчаси франшизанинг юқори стандартларига мувофиқ – умумий интерьердан бошлаб, ресторан деворларидаги постерлар каби декорнинг кичик деталларигача, тўртбурчак котлетли бургерлар эса хўрандалар ёдида қолади.

Очилиш маросимининг эсда қоларли лаҳзаси АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник ва унинг турмуш ўртоғи Доминика Фрейренинг ташрифи бўлди.

Wendyʼs АҚШ элчихонаси билан 2022 йилда бошланган муносабатларни ривожлантиришни давом эттирмоқда ва Американинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган тезкор овқатланиш франшизаси орқали икки маданиятнинг мустаҳкам алоқасини кўрсатмоқда.

Ўз навбатида Kusto Group директорлари кенгашининг аъзоси Оразхан Карсибеков элчи Жонатан Хеникка ташрифи ва қўллаб-қувватлови учун миннатдорлик билдирди, шунингдек, The Wendyʼs Company'нинг расмий вакили Жеймс Л. Гассик ва барча ташриф буюрувчиларни шахсан табриклади. У Ўзбекистонда Wendyʼs нинг кенгайиши мамлакат иқтисодиётига яхши таъсир қилиши ва янги иш ўринларини яратишига ишонади.