8 май куни рестораннинг тантанали очилиш маросимида Wendy's’нинг ўзига хос бургерларини татиб кўриш ва байрамона кайфиятдан баҳраманд бўлишни истаган кўплаб меҳмонлар тўпланди. Иқтидорли бошловчи Соти Камолов бошчилигида ўтказилган очилиш маросимида DJ Sam, цирк усталари, аниматорлар иштирок этишди.

Очилиш маросимини тадбирнинг махсус меҳмони, The Wendy's Company вице-президенти Ражеев Сабҳарвал ўз нутқи билан очиб берди:
“Ўзбекистонда ривожланиш ва ўсиш биз учун жуда муҳим – бу Wendy'нинг муваффақият тарихидан бир қисм холос. Айни пайтда дунёнинг 31 дан ортиқ мамлакатларида Wendy's ресторанлари мавжуд. Бизнинг мақсадимиз Wendy's’ни дунёдаги энг севимли тез овқатланиш ресторанлари тармоғига айлантиришдир. Wendy's Ўзбекистон жамоаси бу йўлдан муваффақиятли бормоқда. Бу ерда Шоҳрух Жалилов ва унинг ажойиб жамоаси билан ишлаш биз учун шараф, чунки улар ўз жамоасига ишонишади.

Улар учун одамларга сармоя киритиш ва Ўзбекистонда ўсиши учун имконият яратиш муҳим, бунинг учун мен ҳам уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Wendy's’даги мақсадимиз юқори сифатли таомлар тайёрлашга асосланган овқатланиш тажрибасини тақдим этишдир. Ресторанимизга дўстларингиз, оилангиз билан ташриф буюринг".
У ўз сўзини барча меҳмонларга очилишда иштирок этганликлари учун ташаккур айтиб, ушбу тадбирда қатнашаётган Kusto Group жамоасига алоҳида миннатдорчилик билдирди.
Ўз навбатида, Kusto Group директорлар кенгаши аъзоси Оразхан Карсибеков очилиш маросимига ташриф буюрган барча меҳмонларни табриклади ва Тошкентда тўртинчи ресторанни очишга имкон яратган Ражив, Wendy's жамоаси ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

“Wendy'sни қанчалик яхши кўрсангиз, Ўзбекистонда Wendy's филиаллари шунчалик кўп очилади. Биз биринчи 20 та ресторанни очишни режалаштирмоқдамиз, кейин ҳаммаси сизга боғлиқ. Ёшлар учун – 650 дан ортиқ иш ўрни яратамиз. Ҳаммани табриклайман, мухлисларимиз янада кўпаяди деган умиддаман”.
Унинг фикрича, Ўзбекистонда Wendy's компаниясининг кенгайиши мамлакат иқтисодиётига фойда келтиради ва янги иш ўринлари яратади.















