Жамият | 14:59 / 27.03.2023
9171
4 дақиқада ўқилади

O‘ZLIDEP: “Хусусий мулк дахлсизлиги – эркинлик кафолати”

Шу кунларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган турли давра суҳбатлари, учрашувлар, эвент тадбирлари ташкил қилинмоқда.

Ташвиқот тадбирларининг навбатдагиси O‘zLiDeP Бектемир туман кенгаши ташаббуси билан Қўйлиқ улгуржи бозори ҳудудида, очиқ осмон остида ташкил қилинди.

“Хусусий мулк дахлсизлиги - эркинлик кафолати” шиори остидаги ушбу тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман кенгаши депутатлари, бозорнинг сотувчи ва тадбиркорлари, кенг аҳоли аҳоли вакиллари иштирок этди.

Учрашувда сўз олган партия вакиллари бугун барча саъй-ҳаракатлар инсон қадрини юксалтиришга қаратилгани, Бош қомусимизга киритиладиган жамики ўзгаришларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганини алоҳида таъкидлашди.

Халқ фикрини ўрганиш асосида мамлакат конституциясини такомиллаштириш юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги сифат даражасига кўтариш, халқимиз турмуш фаровонлигини янада ошириш, Ўзбекистоннинг дунёдаги энг илғор давлатлари қаторига киришига улкан имкониятлар яратади.

Бош ҳужжатни такомиллаштириш ташаббуси билан чиққан партия фракцияси Конституциявий комиссия ва жойлардаги депутатлар, электорат билан биргаликда фаол иш олиб борди. Айниқса партиянинг асосий электорати бўлган, тадбиркорлар, ишбилармонлар, кластер ва фермерлар лойиҳанинг муҳокамасига бефарқ бўлмади, кўплаб таклифлар беришди, бу ўзгаришларни қўллаб-қувватлашди. Сиёсий кучнинг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб берилган таклифлар қонун лойиҳасида акс этгани алоҳида эътирофга лойиқ.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ушбу ўзгаришларнинг аксарияти тадбиркорлар, фермерлар узоқ кутган, мулкдорлар қатлами учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Масалан, лойиҳада давлатнинг бозор муносабатларини ривожлантириш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиши бўйича мажбуриятлари белгиланяпти. Шунингдек, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги, тадбиркорларнинг қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни мустақил танлаши ва амалга оширишга ҳақли эканлиги кафолатланиши катта аҳамиятга молик. Мол-мулк, уй-жой дахлсизлиги масаласини Бош қомусимизда белгилаш  – партия аъзолари ва электорати учун айни муддао бўляпти. Мол-мулк дахлсизлигининг юксак даражада кафолатланиши ишбилармонлик ва инвестициявий фаолликни ҳам рағбатлантиради. Шу боис, уни ҳеч иккиланмасдан халқ Конституцияси дейиш мумкин.

Тадбирда партия фаоллари, тадбиркор, ишбилармон, фахрийлар, ёшлар ҳам сўзга чиқиб, халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақиришди. Тадбир концерт дастурига уланди, эстрада хонандаларнинг куй-қўшиқлари тадбир қатнашчиларига завқ улашди.

Очиқ осмон остидаги тарғибот тадбирлари республика бўйлаб давом этади.

 

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши
матбуот хизмати

Мавзуга оид