Акциянинг аҳамиятли жиҳати — замонавий тиббий хизматларни аҳоли излаб бормай, тиббий кўрикларнинг ўзи одамларга яқинлаштирилганида. Махсус тиббий транспорт воситалари орқали Бинокор, Жамбул ва Саховат маҳаллалари аҳолиси учун УЗИ, рентген ва офталмология йўналишларида бепул кўриклар ташкил этилди.

Кўрикда 300 дан ортиқ фуқаро иштирок этди. Текширувлар натижасида 8 нафар фуқарога стационар, 17 нафар иштирокчига амбулатор даволаниш бўйича тавсиялар берилди. Бу эса акция шунчаки тиббий кўрик эмас, касалликларни эрта аниқлаш ва инсонларни ўз вақтида даволанишга йўналтиришга хизмат қилаётганини кўрсатади.
Энг муҳими, бундай ташаббуслар шаҳар маркази билан чекланиб қолмаяпти. Кўчма тиббий автобуслар орқали тиббий хизматлар чекка маҳаллаларгача кириб бормоқда. ЎзлиДеПнинг «Халқ билан бирга» дастури доирасидаги ана шундай амалий ишлар аҳоли саломатлигига эътиборни янада кучайтиришга хизмат қилади.
ЎзЛиДеП матбуот хизмати















