15% чегирма 21 апрелга қадар Mirabad Avenue резиденциясидаги барча хонадонлар учун амал қилади. Бу имтиёзли шартларда юқори даражадаги кўчмас мулк сотиб олиш учун ажойиб имконият.
Сотиб олиш мумкин бўлган хонадонлар сони чекланган — резиденцияда сотувнинг якуний босқичи аллақачон эълон қилинган. Ўзингиз учун идеал хонадон режасини топинг!

Барча мавжуд хонадон режалари билан mirabad.uz сайти ёки савдо офисида танишишингиз мумкин.

Айни пайтда учинчи босқич А ва Б блокларида хонадонлар сотилмоқда. Қурилаётган уйларда 9 ва 12 қаватли уйларнинг асоси қуриб битказилди, фасад ишлари бошланди. Шу билан бирга, А блокидаги хонадонлар 60 фоизга, Б блокидаги хонадонлар эса 85 фоизга сотилган.
Биринчи босқич C блокидаги 418та хонадоннинг сўнггиси қолди. Иккинчи босқич (276 хонадон) тўлиқ сотиб бўлинган.

Mirabad Avenue ҳудудида аҳолининг қулайлиги учун қуйидагилар мавжуд:
- дам олиш жойлари, болалар майдончалари, сув ҳавзалари ва ободонлаштирилган хусусий ҳовли-боғлар;
- люкс брендларга эга шопинг-авеню;
- 32та муассасага мўлжалланган ресторанлар ва қаҳвахоналар бульвари;
- меҳмонхона типидаги лобби ва консьерж хизмати;
- давлат рақамларини аниқлаш тизимига эга икки даражали автотураргоҳ ва резиденция меҳмонлари учун алоҳида автотураргоҳ;
- 24 соатлик хавфсизлик ва видео кузатув.

Нью-Йоркнинг энг машҳур ва обрўли кўчаси - Бешинчи авеню муҳитидан илҳомланган резиденция инфратузилмаси алоҳида эътиборга лойиқдир.

















