Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лэмпард мавсум якунига қадар «Челси»ни бошқаради
«Челси» клуби Фрэнк Лэмпард жамоага қайтганини расман эълон қилди.
Клуб расмий сайти хабарига кўра, Лэмпард мавсум якунига қадар жамоада бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. У клубни тарк этган Грэм Поттер ўрнини эгаллади.
Аввалроқ, инсайдер Фабрицио Романо Фрэнк Лэмпарднинг мавсум якунига қадар жамоада бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида иш олиб бориши ҳал қилинган масала экани, англиялик мутахассисга унинг жамоадаги собиқ шериги Эшли Коул ёрдам бериши ҳақида хабар қилганди.
Sky Sports хабарига кўра, Лэмпард «Челси»даги дастлабки машғулотларини бугун, 6 апрель куни ўтказади. У 8 апрель куни «Вулверҳэмптон»га қарши баҳсда жамоани мураббий сифатида бошлаб тушади.
Эслатиб ўтамиз, Лэмпард «Эвертон»дан истеъфога чиққач, ҳозиргача ишсиз эди. У 2019-2021 йилларда «Челси» бош мураббийи сифатида фаолият юритган. Қолаверса, 2001-2014 йиллар давомида лондонликлар сафида тўп сурган.