Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўров: Уй-жой харид қилмоқчи бўлганларнинг 74,5 фоизи дастлабки бадални тўлашда қийинчиликка дуч келяпти
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжи ҳамда харид қилиш жараёнида юзага келаётган қийинчиликларни ўрганиш мақсадида ижтимоий сўров ўтказилди.
Сўров жорий йилнинг февраль ойида ўтказилиб, унда 1 620 киши иштирок этди. Сўровнома 4 та асосий ва 5 та анкета саволларидан таркиб топган.
Респондентларнинг 83 фоизи уй-жой сотиб олишга эҳтиёжи борлигини таъкидлаган. Шунингдек, турар жойга эҳтиёжи бўлган аҳолининг 96 фоизи бу борада кўмакка муҳтож бўлиб, уларнинг 71 фоизи шаҳар ва 29 фоизи қишлоқ ҳудудларида яшайди.
Сўров Тошкент шаҳри аҳолиси орасида жиддий қизиқиш уйғотиб, иштирокчиларнинг 41 фоизи пойтахтда истиқомат қилишини билдирган. Мазкур иштирокчиларнинг 48 фоизи ижарада туришини таъкидлаб, уларнинг 68 фоизини давлат ташкилоти ходимлари ташкил этади.
Уй-жой харид қилмоқчи бўлган фуқароларнинг 74,5 фоизи дастлабки бадал ва кредит фоизларини тўлашда қийинчиликка дуч келишини таъкидлаган.
Расмий даромадга эга бўлмаган аҳолининг 25 фоизи кредитнинг ойлик тўловини тўлашга қийналишини таъкидлаган бўлса, қолган иштирокчилар бўйича бу кўрсаткич 22 фоизни ташкил этади. Расмий даромад олмайдиган фуқаролар келажакдаги даромад манбалари ноаниқлиги туфайли ойлик тўловларда қийинчиликка учрашдан хавотирланади.
Қишлоқ ҳудудларида асосан ҳовли-жойларга эҳтиёж юқори бўлади. Сўровда қатнашган қишлоқ жойларида яшовчиларнинг 61,4 фоизи яшаш жойида оила аъзолари сони кўплиги ҳамда яшаш майдонининг кичиклиги сабабли уй-жойга эҳтиёжи борлигини билдирган.
Мавзуга оид
13:46 / 13.07.2026
2025 йилда уй-жой нархлари пасайди, олди-сотди кўпайди - Марказий банк таҳлили
18:36 / 05.07.2026
Камида 15 йил иш стажига эга тиббиёт ходимларига уй-жой сотиб олиш учун субсидия берилади
19:48 / 03.07.2026
«Уйим реновацияга тушса нима бўлади?» – Энг долзарб саволларга жавоблар
11:58 / 01.07.2026