Жаҳон | 10:10 / 11.04.2023
11878
2 дақиқада ўқилади

WP: Миср Россияга яширинча ўн минглаб ракеталарни етказиб беришга уринган

АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликка қарамай, Миср яширинча Россияга 40 мингта ракета ишлаб чиқаришга ва етказиб беришга ҳаракат қилган. Бу ҳақда «сизиб чиққан» Пентагон махфий ҳужжатларида айтилган.

Фото: Reuters

Миср рус армияси эҳтиёжлари учун ўн минглаб ракеталарни ишлаб чиқариши лозим бўлган, уларни ишлаб чиқариш ва ташиш Ғарб давлатларидан сир сақланиши керак эди. Бу ҳақда Американинг The Washington Post (WP) газетаси 10 апрель, душанба куни интернетда пайдо бўлиши ҳозирда Пентагон ва АҚШ Адлия вазирлиги томонидан текширилаётган АҚШнинг махфий ҳужжатлардан бирига таяниб ёзмоқда.

17 февралдаги ҳужжатга кўра, Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сиси юқори мартабали ҳарбий амалдорларга Россияга етказиб бериш учун 40 мингтагача ракета ишлаб чиқаришни буюрган. Бундан ташқари, давлат раҳбари «Ғарб билан муаммоларга йўл қўймаслик» учун снарядларни ишлаб чиқариш ва ташиш ҳақидаги маълумотларни сир сақлашни талаб қилди, деб таъкидлайди WP.

Миср Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили нашр сўровига жавобан Қоҳиранинг Украинадаги уруш бошланганидан бери тутган позицияси «ушбу инқирозга аралашмаслик» эканини таъкидлади. Миср БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияларида БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқни қўллаб-қувватлайди, деди Африка давлати Ташқи ишлар вазирлиги вакили.

Мавзуга оид