Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Динга боғлаб айблов қўйиш ва қамаб қўйиш асоссиз” – адвокат “АCTIVIST” иши ҳақида
Адвокат Руслан Содиқов Kun.uz’га берган интервьюсида “Activist” иши тафсилотлари ҳақида гапириб, айбловни асоссиз деб билишини таъкидлади.
“Иш ҳақида биринчи бор эшитганда блогернинг ҳаракатларида қандайдир эътирозли жиҳатлар бордек туюлганди. Нега? Биринчидан, унинг бир маҳсулотни ҳаром деб эълон қилиши учун ҳуқуқий асоси мавжуд бўлиши керак эди. Чунки унинг хатти-ҳаракати тадбиркорга зарар етказувчи ҳаракат ҳисобланади. Масалан, ёлғон ахборот тарқатиш, туҳмат ёки рақобатчини обрўсизлантириш каби моддалар бор. Лекин блогернинг судда қайси моддалар билан жавобгарликка тортилганини кўргандан кейин, таажжубга тушдим. Диний адоват қўзғатгани учун, деб келтирилган у ерда. Айбловни асоссиз деб биламан. Бу менинг шахсий фикрим, қарашим. Мен ўз шахсий қарашимни билдиришим мумкин ва бу суд қарорига таъсир қилмайди.
Мутахассис сифатида шуни айтаманки, юридик жиҳатдан ҳам диний адоват қўзғатилиши учун объект аниқ бўлиши керак. Диний адоват қўзғатиш деганда, дейлик, икки дин вакиллари ўртасида келишмовчилик чиқаришга сабаб бўлиши лозим. Ҳаром дейиш ейишга яроқсиз, зарарли деган маънода ишлатилади. Хўш, бу ерда кимга таъсир ўтказилди? Бу ерда блогер маҳсулотнинг сифатсизлиги ва уни ейиш тақиқланганига ишора қилди. Ҳаром сўзи ҳам тақиқланган деган сўздан келиб чиқади. Яъни уни ейиш зарар етказади, деган маънода, у ўзининг диний қарашларини сингдирмаяпти, икки дин вакили ўртасида келишмовчилик келтириб чиқармаяпти. Бунга йўналтирилган қасд бу ишда мавжуд эмас деб ҳисоблайман. Диний адоват қўзғатиш деган нарса йўқ бу ерда. Умуман, динга боғлаб айблов қўйиш ва қамаб қўйиш — асоссиз.
Бундан ташқари, 194-моддани ҳам қўшишган. Олдин ҳам бир неча марта айтганимдек, бу модда «навбатчи» модда бўлиб қолган. Олдин бунинг тартибини белгилаб чиқиш керак, ҳар қандай ҳолатга бу моддани тақайвериш нотўғри. Аввало ҳуқуқ органи ходимининг талаби қонуний бўлиши керак”, – деди адвокат Руслан Содиқов.
Интервьюни тўлиқ ҳолда қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Мавзуга оид
23:03 / 07.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
17:20 / 11.04.2024
“Activist” лойиҳаси тугатилди, муаллиф сабабларини кейинроқ маълум қилишини айтди
10:25 / 02.10.2023
“Омборни сотиб бўлса-да, етказилган зарар ундирилади” — адвокат
11:41 / 11.05.2023