«Сутка давомида аскарларимиз фронтнинг кўрсатилган ҳудудларида душманнинг 60 дан ортиқ ҳужумини қайтарди», — дейилади хабарда. 

Ўз навбатида, Украина авиацияси бир кунда Россия ҳарбийларининг шахсий таркиби ва зенит-ракета тизимига 5 та зарба берди, душманнинг 4 та учувчисиз самолёти уриб туширилди (2 таси «Орлан-10» типидаги, 1 та «Элерон» разведка дрони ҳамда 1 та «Ланцет» камикадзе дрони).

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Twitter'да эълон қилган хулосада айтилишича, ўтган ҳафтада Россия Донецк вилоятидаги Маринка атрофида бронетанк (танклар ва ўзиюрар артиллерия) ҳужумларини кучайтирган. 

Донецкдан 20 километр жануби-ғарбда жойлашган шаҳар учун жанглар 2014 йилдан бери давом этмоқда ва у артиллерия ўқларидан «тўлиқ» вайрон қилинган, деб ёзади разведка. 

Шу билан бирга, Маринка, таъкидланганидек, Донецкка яқинлашиш йўналишлари ҳамда Н15 асосий йўли устидан назоратни таъминлайди.