Шавкат Мирзиёев ИТБ билан янги шериклик дастурини бирга амалга ошириш муҳимлигини қайд этди

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 апрель куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон ал-Жассирни қабул қилди.
Янги ўрта муддатли шериклик дастури доирасида банк гуруҳи билан кенг кўламли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Бугунги кунда қўшма лойиҳалар портфели иқтисодиётнинг устувор тармоқларини қамраб олган ҳолда 1,3 миллиард доллардан ошгани мамнуният билан қайд этилди. Форум доирасида қишлоқ ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, мактабгача таълимни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан умумий қиймати 400 миллион долларлик битимлар имзоланди.
Учрашувда амалий ҳамкорликни ривожлантириш, тадбиркорлик ва хусусий инвестицияларни қўллаб-қувватлаш, молиявий воситаларни такомиллаштириш, банк тузилмаларини лойиҳа ишларига фаол жалб қилиш борасида аниқ лойиҳаларни илгари суриш, шунингдек, мамлакатимизнинг ЖСТга қўшилиши ва инновацион экотизимни яратиш масалаларида техник кўмакни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралияда сув тошқинлари оқибатида 100 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди
Жаҳон | 23:24 / 01.04.2025
-
Хитойда биринчи марта операторларга учар таксилардан фойдаланишга рухсат берилди
Фан-техника | 23:16 / 01.04.2025
-
Украинада 20 км масофага уча оладиган оптик толали FPV-дронлар синовдан ўтказилди
Жаҳон | 23:14 / 01.04.2025
-
Демократ Сенатда Трамп сиёсатига қарши 17 соат нутқ сўзлади
Жаҳон | 23:06 / 01.04.2025
Мавзуга оид

14:03 / 20.02.2025
ИТБ Ўзбекистонда таълим ва йўл инфратузилмасини яхшилаш учун салкам 300 млн доллар ажратади

10:15 / 08.01.2025
ИТБ Ўзбекистонда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 40 млн доллар ажратади

17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди

15:59 / 25.12.2024