Замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ҳақида сўз борганда, John Deere дунёда энг танилган брендлардан бири деб эътироф этилади. 360 Research Reports консалтинг компаниясининг тадқиқотларига кўра, Deere & Company корпорацияси пахта териш ускуналари сегментида етакчилик қилиб, бозорнинг 29 фоизини эгаллаб турибди. Бошқача айтганда, дунёдаги ҳар учинчи комбайн америкалик ишлаб чиқарувчининг конвейеридан чиққан.

Сентябрда Ўзбекистонга John Deere CP570 комбайнларининг илк ўнта модели олиб келиниши кутилмоқда. Илк бор рулонли турдаги пахта терувчи техника импорт қилинмоқда. Харид ҳақида қарорга келишдан олдин тест синовлари ўтказилди. 2024 йили тажриба намунаси Навоий вилояти далаларида синовдан муваффақиятли ўтиб, комбайннинг Ўзбекистон иқлим шароитларига мослашувчанлигини тасдиқлади. John Deere комбайни 1 дан 15 гектаргача бўлган кичик далаларда, бурилиш зоналари ва инфратузилма тўсиқлари билан чекланган тор кириш йўлларига эга ерларда самарали ишлашини кўрсатди.

Саватли тизим рулонли тизимга қарши: вақт тежаш омили
Ўзбекистонда тарқалган машиналарда эски саватли терим тизими қўлланади. Саватнинг сиғими 2,5–3 тонна. У тўлгандан сўнг оператор пахтани ағдариш учун комбайнни тўхтатади. Бу тадбир тракторлар, тиркама аравалар ва қўшимча ишчиларни талаб қилади. Пахтани ағдариш ўртача 20 дақиқа вақтни олади, кун давомида эса оператор қарийб 10 марта тўхташга мажбур, бу эса терим тезлигини сезиларли пасайтиради.

John Deere CP570 модели узлуксиз цикл тартибида ишлайди. Унинг ишчи тезлиги – 7,4 км/с гача, унумдорлиги – соатига 2,26 гектар. Териш ускуналари пахтани ўсимликдан механик тарзда ажратиб олади ва тўплагичга ташлайди, у ердан пахта юмалоқ тойларни ясайдиган ускунага келиб тушади. Белгиланган ўлчамга етгандан сўнг рулон ҳимоя плёнкаси билан ўралиб, далага ташлаб кетилади. Барча ишлар техникани тўхтатмасдан амалга оширилади.

Рулонли комбайнлар ҳосил теримини янада тезлаштиради. Йиғим-терим мавсуми бир ой давом этадиган Ўзбекистон учун вақт омили муҳим. Октябрь мақбул давр, чунки ноябрда ёғин-сочин бошланиб, хомашёнинг навдорлиги ва нархи пасаяди. John Deere CP570 машинасининг юқори унумдорлиги пахтанинг ёмғирлардан бузилиши хавфини камайтириб, фермерларга харид нархини сақлаб қолишга имкон яратади.

Пахта сифати: халқаро стандартларга мувофиқлик
John Deere комбайнининг муҳим афзаллиги пахтани авайлаб механик теришдир. CP570 ёрдамида олинадиган хомашё юқори тўқимачилик хусусиятларини сақлаб қолиб, қатъий халқаро стандартларга жавоб беради. Масалан, калта толали пахта экспортга яроқсиз ва жаҳон брендлари томонидан рад қилинади. John Deere пахта толаси тузилишининг табиий яхлитлигини сақлаб қолади. Жараён тола узилишига, пахта тузилишига шикаст етишига йўл қўймайди, бу эса йигирув босқичида сифатли узун ип олишни кафолатлайди.

Намлик мониторинги: хомашё нархи тушишидан ҳимоя
John Deere CP570 комбайни намликни аниқлаш датчиклари билан жиҳозланган. Тайёрлов пунктлари нам пахтанинг харид нархини туширади, чунки у тола шикастланишига йўл қўймаслик учун дарҳол қайта ишланиши зарур. Экспорт туркумлари учун стандарт қатъий белгиланган ва одатда 13 фоиздан ошмайди. Агар John Deere машинасининг борт компьютери бу чегарадан ошишни қайд этса, у операторга теримни тўхтатишни тавсия қилади. Намлик кўрсаткичлари той тамғасида ҳам кодланади, бу эса кластерга хомашёни қайта ишлаш навбатини тартибга солишга ёрдам беради.

Йўқотишларни камайтириш учун рақамлаштириш
Саватли техникадан фойдаланилганда фермерлар қабул пунктларигача йўлда ёки тарозида тортганда йўқотишларга дуч келади. CP570 комбайнида бу муаммо рақамли назорат тизими ёрдамида ҳал қилинган. Ҳар бир той индивидуал RFID-белги билан автоматик тарзда тамғаланади. HID Cotton Pro тизими ҳар бир рулон учун 25 дан ортиқ параметрларни, шу жумладан, аниқ вазн, терим локацияси, хомашё навдорлиги ва оператор маълумотларини қайд қилади. Маълумотлар реал вақт режимида хўжалик раҳбарининг смартфонига ва ҳосилдорликни ҳужжатлаштирувчи John Deere тизимига юборилади.

Даладан тўқимачилик комбинатига қадар тўлиқ кузатув хорижий ритейлерлар учун механизациялаштирилган теримнинг тасдиқланган исботи бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистоннинг етакчи тўқимачилик кластерлари хомашёнинг келиб чиқиши шаффофлигини талаб қилувчи халқаро брендлар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.
Ҳосилдорликни бошқариш учун хариталаш
Ҳар бир тойдаги маълумотлар асосида John Deere тизими автоматик равишда ҳосилдорлик харитасини тузади. Унда унумдор ерлар (масалан, гектарига 8,5 тонна ҳосил берадиган) ва паст кўрсаткичларга эга муаммоли ерлар яққол кўрсатилади.
Ушбу таҳлил ёрдамида агрономлар кейинги мавсум учун асосли қарорлар қабул қилади: ориқ ерларда ўғит солиш меъёрини ошириш ва ҳосилдор ерларда қўлланган энг яхши амалиётларни кенгайтириш мумкин.

Хизмат кўрсатиш: бекор туриб қолишни камайтириш
John Deere машиналарига хизмат кўрсатишни Ўзбекистонда ягона бренднинг расмий дистрибьютори — UHM Landtech таъминлайди. Терим мавсумида бекор туриб қолишга йўл қўйиш ножоизлиги сабабли дистрибьютор комбайнларнинг ушбу серияси учун қатъий тартиб ўрнатди: талабномага бир соат ичида жавоб қайтариш керак.
Кенг ҳудудий тармоқ нормативга риоя қилишга имкон беради. UHM Landtech бирор вилоятдаги техника сонига қараб, республика бўйлаб навбатчи бригадаларни олдиндан тақсимлайди. Пахта терими даврида 30 та мобил жамоа доимо дарҳол жўнашга шай туради.
Қўшимча равишда, масофадан бошқариш функцияси комбайнларнинг бекор туриб қолиш вақтини қисқартиришга ёрдам беради. Соҳа муҳандислари CP570 машинасининг борт компьютерига масофадан уланиб, далага чиқмасдан туриб дастурий узилишни бартараф этиши мумкин.

Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш: субсидия ва имтиёзлар
John Deere техникасини харид қилиш учун Ўзбекистон ҳукумати томонидан субсидия ажратилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартда қабул қилинган ПҚ-97-сон Қарорига асосан имтиёзли шартлар тасдиқланган. Узоқ муддатли асосда, 10 йилгача муддатга молиялаштириш амалга оширилади. Дастурда икки йиллик имтиёзли давр ва кредит бўйича фоиз ставкасининг бир қисми давлат томонидан қопланиши назарда тутилган.
Америкалик ишлаб чиқарувчининг сиёсати ҳам нархни мақбуллаштиришга ёрдам беради. John Deere концерни Ўзбекистон бозорида ўз иштирокини кенгайтиришдан манфаатдорлиги туфайли расмий дистрибьютор – UHM Landtech завод билан асосий чакана нархдан чегирма ҳақида келишиб олди.
Ҳукумат преференциялари ва бевосита чегирмалар уйғунлашуви яқин йилларда агрокластерлар томонидан қишлоқ хўжалик техникаси жамланмаси модернизация қилиниши учун имкон яратади.
Маълумот учун: +998 97 738 95 65, +998 99 833 10 00, +998 97 727 23 33
Web-sayt: https://uhmlandtech.uz











