292-референдум участкаси Балиқчининг Сирмоқ маҳалласидаги Тиббиёт коллежида жойлашган. Маскан соат 8:00дан фуқаролар билан гавжум бўлди. Маҳалладагиоилалар, синфдошлар, бир кўчада яшовчилар тўпланиб, биргаликда сиёсий тадбирга бормоқда.
Маҳаллада яшовчи Ибрагимовлар оиласи 11 киши бўлиб овоз бергани боришди.
“Бугунги референдумга 4 нафар ака-ука, 4 нафар келин ҳамда набиралар билан ҳар бир киши ўзи учун овоз бергани келдик. Мана, овоз бериб, сиёсий тадбирга қатнашиб чиқдик”, — дейди оила вакили Ифтихор Ибрагимов.
292-референдум участкаси раиси Комила Мамадиеванинг маълум қилишича, фуқароларнинг кайфияти жуда юқори, улар овоз беришга оиласи билан, кўча-кўча бўлиб ташриф буюрмоқда.
Вилоятдаги референдум участкаларида овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.











