Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон Халқаро саноат кооперацияси маркази қурилишини жадаллаштиради
"Казахстанская правда" газетаси веб-саҳифасида "Қозоғистон ва Ўзбекистон Халқаро саноат кооперацияси марказини яратишни тезлаштиради" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Нашр маълум қилганидек, Тошкентда Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари Алихон Смаилов ва Абдулла Арипов раислигида икки мамлакат марказий ҳукуматлари идораларининг раҳбарлари ва ишбилармон доиралар вакиллари иштирокида Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 20-йиғилиши бўлиб ўтди.
Мақолада таъкидланишича, Марказий Осиёдаги барча савдоларнинг қарийб 80 фоизини Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигида ҳамкорликни чуқурлаштириш, жумладан, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида ўзаро савдо ҳажмларини ошириш, шунингдек, саноат кооперациясини янада ривожлантириш учун муҳим истиқболлар мавжуд. Шу боис "Марказий Осиё" Халқаро саноат кооперацияси марказининг қурилиши катта аҳамиятга эга. Бундан ташқари, савдо алоқалари кўламларини янада кенгайтириш транзит ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилишни талаб этади.
"Биз Хитой - Қозоғистон - Ўзбекистон йўналишини ривожлантиришдан манфаатдормиз. Бир қатор йирик темир йўл лойиҳалари ушбу йўналишда ўтказиш қобилиятини ошириш имконини беради. Улар орасида Дарбаза – Мактаарал линиялари, Олмаота атрофидаги айланма йўл ва Дўстлик станциясини ривожлантириш лойиҳалари мавжуд", деб ёзади нашр.
Экология ва сувдан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш жуда муҳим, чунки бу масалалар икки мамлакат аҳолисининг турмуш тарзига бевосита таъсир қилади.
Газетанинг хабар беришича, бугунги кунда Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокидаги 1200 га яқин корхона фаолият кўрсатмоқда. Атиги 5 йил олдин бу кўрсаткич деярли 6 баравар кам эди.
Нашр Ўзбекистон Бош вазирининг "Иқтисодий шерикликни чуқурлаштиришнинг устувор йўналиши саноат кооперациясини ривожлантиришдир. Давлатларимиз раҳбарларининг Тошкентда бўлиб ўтган музокаралари якунида биз биргаликда барча устувор йўналишларни, жумладан, қиймати 10 миллиард АҚШ долларига тенг миқдордаги аниқ лойиҳаларни амалга оширишни қамраб олувчи йўл харитасини қабул қилдик", деб айтган сўзларидан иқтибос келтиради.
Мақолада хабар қилинганидек, тадбир доирасида иштирокчилар савдо, саноат, транспорт, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини кўриб чиқдилар.
"Икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Улар орасида ҳукуматлараро комиссиянинг 20-йиғилиши баённомаси, унинг доирасида эришилган келишувларни мустаҳкамлаш, "Марказий Осиё" Халқаро саноат кооперацияси марказини ташкил этишни жадаллаштириш бўйича йўл харитаси ва меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўшма амалий ҳаракатлар режаси бор", деб ёзади "Казахстанская Правда".
Мавзуга оид
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
17:53 / 08.07.2026
Қозоғистонда қўшни давлатлардан транспорт воситалари кириши чекланди
17:54 / 07.07.2026
Қозоғистон Конституциявий суди Тўқаевга яна президентликка номзодини қўйишга рухсат берди
17:42 / 06.07.2026