Келишувни расмий имзолаш маросими Ўзбекистон делегациясининг Испанияга ташрифи доирасида ташкил этилди. UNWTO номидан ҳужжатни ташкилот бош котиби Зураб Пололикашвили, Ўзбекистон томонидан табиий ресурслар вазири Азиз Абдуҳакимов имзолади.

Тадбир давомида «UNWTO билан Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги ўртасида Самарқанд шаҳрида UNWTO билан ҳамкорликда Халқаро туризм академиясини ташкил этиш тўғрисида ўзаро Англашув меморандуми» ҳам имзоланди.

UNWTO бош котиби Зураб Пололикашвили нутқида Самарқандда бўлиб ўтадиган глобал тадбир туризм оламида тарихий воқеа бўлишини таъкидлади.